Линклар

logo-print
Франция президенти Франсуа Олланд олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди.

Сафардан мақсаднинг 3,400 нафар Франция ҳарбийсини Афғонистондан олиб чиқиш масаласини муҳокама қилиш экани айтилмоқда.

Шу ойда Францияга янги президент этиб сайланган Олланд ўз сайловолди кампанияси давомида Франция аскарларини Афғонистондан НАТО режасида белгиланганидан икки йил олдин, жорий йил охиригача олиб чиқишга ваъда берган.

Афғонистоннинг Каписа вилоятида француз аскарлари билан учрашган Олланд ўз мамлакати қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш НАТО ва АҚШ президенти Барак Обама билан мувофиқлаштирилишини маълум қилди.

Афғонистонда НАТО етакчилигидаги ҳалқаро кучлар сафида 130 мингдан ортиқ аскар хизмат қилмоқда. Уларнинг аксарини АҚШ ҳарбийлари ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG