Линклар

logo-print

АҚШ Покистонга ёрдамни қисқартирмоқчи


Покистонлик шифокор Шакил Афридий, Ҳайбар, 2010 йил 22 июл.

Покистонлик шифокор Шакил Афридий, Ҳайбар, 2010 йил 22 июл.

2013 йилга мўлжалланган хорижий ёрдам бюджетини ишлаб чиқаётган АҚШ Сенати қўмитаси Усама бин Ладин яширинган жойни топишда ёрдам берган шифокор Шакил Афридий 33 йилга озодликдан маҳрум қилинганига норозилик тариқасида Покистонга кўрсатиладиган ёрдамни 33 миллион долларга камайтиришни тавсия қилди.

Хорижий ёрдам бюджети лойиҳасининг ёз фаслида Сенатда овозга қўйилиши кутилмоқда.

Пайшанба куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Афридийни “жазога тортиш учун асос бўлмаган”и ҳақида баëнот берди .

Покистоннинг Абботобод шаҳрида эмлаш ишлари олиб борган шифокор Афридий АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Усама бин Ладиннинг мазкур шаҳарда экани ҳақидаги тахминини тасдиқлаган.

Бин Ладин АҚШ махсус кучлари ўтган йил май ойида Абботободда ўтказган амалиёт пайтида ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG