Линклар

Туркиянинг Кайсери вилоятидаги Пинарбаши шаҳрида худкуш шахс портловчи моддалар жойланган машинани полиция идораси яқинида портлатгани оқибатида худкуш ҳужумчи ва полициянинг бир ходими ўлди.

Туркиядаги ахборот агаентликлари хабарига кўра, 25 май кунги портлаш пайтида яна 20 киши жароҳатланган.

Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Шу пайтгача Туркияда курд айирмачилари, исломий жанггарилар, жумладан, Ал-Қоида ва бошқа ўнг қанот гуруҳлари портлашлар содир этган.
XS
SM
MD
LG