Линклар

logo-print
Тошкентдаги “Чкалов” номли авиация ишлаб-чиқариш бирлашмасида (ТАПОиЧ) Россиянинг “Волга-Днепр” авиаширкати учун Ил-76ТД-90ВД русумидаги учинчи самолёт қуриб битказилди.

Буни “Транспортные самолеты” Бирлашган авиация ширкатига асосланиб UzDaily.uz Интернет нашри хабар қилди.

Ил-76ТД-90ВД русумидаги самолёт оғирлиги 50 тоннагача бўлган турли ҳажмдаги юк ва техника ташишга мўлжалланган.

Янги самолёт Халқаро фуқаролик авиация ташкилотининг (ICAO) барча замонавий талабларига жавоб бера оладиган “ПС-90А-76” типидаги двигател ва “Купол-III-76М-ВД” русумидаги энг замонавий пилотаж-навигация комплекси билан жиҳозланган.
XS
SM
MD
LG