Линклар

logo-print

Украина Олий Радасида давлат тили асослари тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси депутатларнинг оммавий муштлашуви билан якунланди. Жанжал натижасида бир нечта депутат тан жароҳати олди.


Украина парламентида 24 май куни муҳокамага қўйилган “Давлат тил сиёсати асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муаллифи Александр Ефремов чиқиши пайтида жанжал келиб чиқди.

Президент Виктор Януковични қўллаб-қувватловчи "Регионлар партияси" депутати Ефремов томонидан таклиф қилинган лойиҳада Украинанинг 27 дан 13 минтақасида рус тилига иккинчи давлат тили мақоми берилиши кўзда тутилган.

Парламентда кўпчиликни ташкил этувчи ҳукумат партияси Украинанинг рус тилида сўзлашувчи Қрим республикаси, Одесса филояти, Киев, Севастополь, Днепропетровск шаҳарларида рус тилини украин тили билан тенглаштириш ниятида эканини маълум қилди.

Бундай ташаббус Олий Рададаги мухолиф фракцияларнинг 30 га яқин вакили томонидан парламент трибунасининг қуршаб олинишига олиб келди.

Қонун қабул қилинишига қарши чиққан “Юлия Тимошенко - Батькившина” фракцияси намояндалари парламентдаги ҳукумат тарафдорлари билан муштлашишда фаоллик кўрсатди.

Украина парламенти спикери Владимир Литвин бошланиб кетган оммавий жанжал туфайли парламент йиғилишини муддатдан олдин якунлашга мажбур бўлди.

Жума куни парламентдаги тартибсизликлар масаласида ўтказган матбуот анжуманида Владимир Литвин “мамлакатда парламентаризм буткул вайрон қилингани” ҳақида фикр билдирди ва Олий Радани тарқатиб унга муддатдан олдин сайлов ўтказиш кераклигини айтди.

Айни пайтда, Киевдаги Рада олдидаги майдонга эрталабдан мухолифатнинг юзлаб тарафдори йиғилишни бошлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG