Линклар

logo-print

Мусулмон биродарлиги ғолиблик даъвосида


Миср президенти лавозмига даъвогарлик қилаётган Мусулмон биродарлиги партияси номзоди М.Мурсий (ч) ва собиқ Бош вазир А.Шафиқ (ў).

Миср президенти лавозмига даъвогарлик қилаётган Мусулмон биродарлиги партияси номзоди М.Мурсий (ч) ва собиқ Бош вазир А.Шафиқ (ў).

Мусулмон Биродарлиги ҳаракати ўз номзоди чоршанба-пайшанба кунлари ўтказилган Миср президенти сайловининг биринчи босқичида энг кўп овоз олганини иддао қилмоқда.


Мисрда президентлик сайловида берилган овозларни санаш бошланганидан бир неча соат ўтиб Мусулмон биродарлиги ўз номзоди Муҳаммад Мурсий биринчи ўринда бораётгани, собиқ президент Ҳусни Муборак даврида Бош вазир бўлиб ишлаган Аҳмад Шафиқ иккинчи ўринда бораётгани билдирди.

Жорий йил бошида ўтказилган сайловдан кейин Миср парламентидаги аксар ўринларни эгаллаган Мусулмон биродарлиги 16-17 июн куни ўтказиладиган президент сайловнинг иккинчи босқичида Мурсий ва Шафиқ ўзаро куч синашиши мумкинлигини башорат қилди.

Мисрда 23-24 май кунлари ўтказилган президент сайловида 12 номзод иштирок этди.

Улардан бирортаси сайловчиларнинг 50 фоизидан кўп овоз олиши кутилмаяпти.

Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки расмий натижаларини 27 май куни эълон қилиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, мисрликлар сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъий назар уни қабул қилишга тайёр.

- Биз вазият қандай бўлса, уни шундайлигича қабул қилишни хоҳлаймиз. Биз юрак хуружлари қайталанишини бошқа истамаймиз. Худога шукур, шу пайтгача эркин ва адолатли ўтган биринчи сайловдан кейин кимдир ҳокимиятни қабул қилиб олишини хоҳлаймиз.

Агар сайловнинг 90 фоизи тўғри ва 10 фоиз қонунлар бузилган ҳолда ўтган бўлса ҳам бу муаммо эмас. Менимча, бутун сайлов жараёни яхши ўтди, дейди қоҳиралик сайловчи Муҳаммад Ҳасан Абу Ғали.

Мисрдаги президент сайлови собиқ президент Ҳусни Муборак халқ исёни оқибатида 2011 йил феврал ойида ҳокимиятдан ағдарилганидан бир йил кейин ўтказилмоқда.

Мусулмон биродарлиги ўз аъзолари ўтказган сўров натижаларига асосланиб Мурсий сайловчиларнинг қарийб 30 фоиз овозини олганини хабар қилди.

Мусулмон биродарлигига кўра, Шафиқ сайловчиларнинг тахминан 22 фоиз овозини олган.

MENA ахборот агентлиги хабарига кўра, Мисрдаги президент сайловининг биринчи босқичида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг тахминан 50 фоизи қатнашган.
Расмий маълумотларга кўра, Мисрда 50 миллион фуқаро сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга.

Марказий сайлов комиссияси майда камчиликлар инобатга олинмаса, чоршанба ва пайшанба кунги президентлик сайлови тинч ўтганини билдирди.

Ҳалқаро ҳамжамият Мисрдаги сиёсий воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда.
АҚШ Мисрнинг янги сайланган президенти билан бирга ишлашга тайёр эканини билдирди.

Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 24 май куни эълон қилган баёнотда ўтган йилги халқ исёнларидан сўнг Мисрда президентлик сайловининг ўтказилгани “мамлакатнинг демократияга ўтишида яна бир муҳим тарихий воқеа бўлгани” билдирилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG