Линклар

logo-print
Тожикистон АҚШ, Европа Иттифоқи ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан мавжуд виза тартибини бир томонлама бекор қилмоқчи.

Мамлакат парламенти матбуот хизматининг маълум қилишича, “Тожикистон худудидаги хориж фуқароларининг хуқуқий мақоми тўғрсида”ги қонунга ўзгартиш киритиш таклифини тожик депутатлари бир овоздан тасдиқлаган.

Янги қонун кучга кирса, юқорида номи тилга олинган давлатлар фуқароларига бир ой муддатгача Тожикистонга визасиз кириш имкони берилади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Маҳмуджон Собировнинг таъкидича, АҚШ ва Ғарб мамлакатлари билан виза тартибининг соддалаштирилиши мамлакат ичкарисига сармоя жалб этиш ва савдо-иқтисодий хамда туризм соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳозирда Тожикистон фуқаролари Малайзия, Сингапур, Туркия ва Миср каби давлатларга бир ой муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.

Айни пайтда¸ қўшни Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида мавжуд виза режимининг сўнгги йиллар давомида кескинлашатгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG