Линклар

Россиянинг “Перм нефт машинасозлик ширкати” Навоий кон-металлургия комбинатига бурғалаш қувурларини улашда ишлатиладиган 1000 дона қулф етказиб беради.

Перм заводи ишлаб чиқарган қулфлар ерни қудуқ усулида бурғалаш орқали уран қазиб олишда қўлланилади.

UzDaily.uz хабарига кўра, бундай усулда уран қазиб олиш бошқа усулларга қараганда анча хавфсиз ва самарали ҳисобланади.

Тендер натижасида эришилган шартнома қийматининг 14,5 миллион рублни ташкил этиши айтилмоқда

Дунё атом ассосиацияси (World Nuclear Association) маълумотига кўра, Ўзбекистон уран ишлаб чиқаришда дунёда еттинчи ўринда туради.

Ўзбекистон 2011 йилда 2,500 тонна уран ишлаб чиқарган.
XS
SM
MD
LG