Линклар

logo-print
“Dragon” номли биринчи хусусий транспорт фазо кемаси 25 май куни Халқаро космик станция билан муваффақиятли туташди.

Юк кемаси халқаро станциясидаги космонавтларга ярим тоннадан ортиқ зарурий юкни етказди.

"Dragon" ракетаси қароргоҳи АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Фазо тадқиқотлари технологиялари корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган.

Юк ташувчи мазкур ракета сешанба куни Флорида штатидаги Кейп Канаверал космодромидан фазога учирилган эди.
XS
SM
MD
LG