Линклар

Суриялик фаоллар ҳукумат кучлари пайшанба куни президент Башар Асад истеъфосини талаб қилиб намойиш бошлаган Хоула шаҳрига ҳужум бошлаганини билдирмоқдалар.

Syrian Observatory for Human rights ташкилоти маълумотига кўра, тўқнашувда 50 одам, жумладан, кўплаб болалар ҳалок бўлган. Бу ахборотни мустақил тарзда текшириш имконияти бўлмади.

Айрим хабарларга қараганда, жума куни ҳукумат кучлари Алеппо шаҳрига ҳам киритилган.

Сурияда БМТ томонидан таклиф қилинган тинчлик режаси қабул қилинганига қарамай, зўравонликлар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG