Линклар

Жаҳон бозорида сўнгги 22 ой ичида евронинг курси долларга нисбатан энг паст кўрсаткичга тушди ва бир евро қиймати 1 доллар 25 центни ташкил этди.

Евро қийматининг тушиб бораётгани, иқтисодчиларга кўра, қарзга ботган Грециядаги иқтисодий ва сиёсий вазият билан боғлиқ. Оқибатда Греция евроҳудудни тарк этиши мумкин.

Европа Иттифоқи раҳбарларининг бу масала юзасидан ўтказган норасмий саммити сезиларли натижаларсиз якунланди.

Жаҳон бозорида, шунингдек, хом ашё нархи пасайгани кузатилмоқда. Бир баррел нефт нархи Ню-Йорк биржасида 90 долларга, Лондон биржасида 107 долларга баҳоланди.

Евроҳудуддаги қарз инқирози оқибатида Испаниядаги 5 та энг йирик банкнинг рейтинги кескин тушиб кетган.
XS
SM
MD
LG