Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Европа, Кавказ ва Туркияга сафар қилади


АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Шимолий Европа, Кавказ ва Туркияга сафари доирасида Арманистон, Озарбайжон ва Грузияга боради.

Ҳиллари Клинтоннинг саккиз кунлик сафари 31 май куни бошланиши режаланган.

Кавказ давлатлари раҳбарлари билан учрашувда “минтақавий хавфсизлик, демократия, иқтисодий ривожланиш ва терроризмга қарши кураш” билан боғлик масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Давлат котиби Дания, Норвегия ва Швецияга ташрифидан сўнг Кавказга сафар қилади.

7 июн куни бошланадиган аксилтерроризм форумида қатнашиш учун Ҳиллари Клинтон Кавказдан Туркияга жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG