Линклар

Озарбайжон “Евровидение 2012” халқаро қўшиқ танловининг финал босқичига мазбонлик қилмоқда.

26 май куни Тошкент вақти билан ярим тунда бошланадиган танловда 26 давлат вакиллари ғолиблик учун курашади.

Ҳар йили ўтказиладиган “Евровидение” қўшиқ танловини дунё бўйлаб 100 миллиондан ортиқ одам телевидение орқали томоша қилади.

Шанба куни финал босқичи бошланиши арафасида полиция пойтахт Бокуда ҳукуматга қарши уюштирилган норозилик акцияси иштирокчиларини ҳибсга олди.

Мухолифат аъзолари норозилик акциялари уюштириш орқали халқаро жамоатчилик эътиборини Озарбайжондаги инсон ҳуқуқлари аянчли аҳволда эканига қаратишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG