Линклар

Финляндияда икки киши ҳужум қурбони бўлди


Хювинкяа шаҳридаги қуролли ҳужум қурбони, 2012 йил 26 май.

Хювинкяа шаҳридаги қуролли ҳужум қурбони, 2012 йил 26 май.

Финляндиянинг Хювинкяа шаҳрида қуролли шахс одамларга қарата ўт очгани оқибатида икки кишини нобуд бўлди, етти одам яраланди.

Полиция бино томидан туриб одамларни нишонга олганликда гумонланган 18 яшар фуқарони қўлга олди.

Полиция вакили Маркку Туоминен ҳужум сабаби ҳозирча маълум эмаслигини айтди.

- Жиноятчининг келиб чиқиши деярли тоза. Полиция архивида у ҳақда маълумот йўқ. Унинг ёши 18да. Энди биз унинг келиб чиқишини ўрганамиз, деди полиция расмийси.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, 26 май кунги ҳужумда 18 яшар аёл воқеа жойида ўлган, 18 яшар йигит эса касалхонада олиб борилганидан сўнг жон таслим қилган.

Хювинкяа шаҳри Финляндия пойтахти Ҳелсинкидан 50 километр шимолда жойлашган.
XS
SM
MD
LG