Линклар

logo-print

Миср президентлигига номзодлардан бири қонунбузарликлардан баҳс этмоқда


23-24 кунлари Мисрда ўзказилган президентлик сайловида 12 номзод қатнашган.

23-24 кунлари Мисрда ўзказилган президентлик сайловида 12 номзод қатнашган.

Мисрдаги президентлик сайловларида, дастлабки натижаларга кўра, учинчи ўринни олгани айтилаётган номзод Ҳамдин Сабоҳий сайлов чоғида кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйилганини айтиб, айрим жойларда овозларни қайта санаш чақириғи билан чиқди.

Тақрибан 3,5 фоиз овоз олгани тахмин этилаётган Сабоҳий иккинчи ўринни олган Аҳмад Шафиқдан 700 минг овоз кам олган ва шу тариқа иккинчи босқичга ўтолмаган.

Мисрда собиқ президент Ҳусни Муборак истеъфосидан кейинги илк президентлик сайлови 23-24 май кунлари ўтказилганди. Дастлабки натижаларга кўра, сайловда энг кўп овоз олган “Мусулмон биродарлиги” ҳаракатидан номзод Муҳаммад Мурсий ва Муборак даврида бош вазир лавозимида ишлаган Аҳмад Шафиқ иккинчи босқичда қатнашиши мумкин.

Шафиқнинг ғалабаси “аввалги режим қайтиш” хавфини туғдиришини билдирган “Мусулмон биродарлиги” ҳаракати Мисрдаги барча партиялар лидерларини ўз номзоди атрофида жипслашишга чақирган.

Президентлик сайлови биринчи босқичининг расмий натижалари 29 май, сешанба куни эълон қилиниши кутилмоқда. Сайловнинг иккинчи босқичи шу йил июн ойи ўрталарига белгиланган.
XS
SM
MD
LG