Линклар

Клинтон Суриянинг Ҳоуласида одамлар ўққа тутилишини қоралади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Суриянинг Ҳоула шаҳрида одамларнинг ёппасига ўққа тутилишини “ёвузлик” деб атади. У Қўшма Штатлар жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда президент Башар Асаднинг қотиллик ва қўрқувга асосланган ҳукмронлигига чек қўйиш учун бу режимга босим ўтказиш ниятида эканини айтди.

Бу орада БМТнинг Суриядаги кузатувчилари жума куни Ҳоула шаҳри ҳукумат қўшинлари томонидан ўққа тутилиши натижасида камида 92 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Кузатувчилар миссияси раҳбари генерал Роберт Мудга кўра, қурбон бўлганларнинг 32 нафарини ўн ёшга ҳам етмаган болалар ташкил қилади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва халқаро элчи Кофи Аннан ўзларининг қўшма баёнотида Ҳоула шаҳридаги ҳуқуқбузарликларни кескин қоралаб чиқдилар.

Сурияда апрел ойи ўрталарида ҳукумат қўшинлари ва қуролланган мухолифат ўртасида ўт очишни бас қилиш бўйича келишувга эришилганига қарамай, бу мамлакатда зўравонликлар ҳамон давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG