Линклар

Афғонистон: НАТО ҳужумида тинч аҳолидан саккиз киши ўлди


НАТО учқичлари Афғонистон шарқидаги Пактия вилоятининг Гурда Сариа туманида амалга оширган ҳужумда бир оиланинг саккиз аъзоси ўлди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Руҳилла Самунга кўра, шанба куни кечқурун Сури Ҳайл қишлоғига уюштирилган ҳужум оқибатида эр-хотин ва уларнинг олти фарзанди ҳалок бўлган.

НАТО етакчилигидаги коалиция кучлари бу ҳақда маълумот олингани ва воқеа юзасидан текширув олиб борилаётганини билдирди.

БМТ маълумотига кўра, Афғонистонда тинч аҳоли орасида нобуд бўлган ҳар 10та одамнинг саккиз нафари толиблар жанггарилари ёки Ал-Қоидага алоқадор гуруҳлар уюштирган ҳужумлар оқибатида ўлган.
XS
SM
MD
LG