Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият Сурия армияси ҳужумини қоралади


Исёнчилар назоратидаги Растон шаҳрининг ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилиши, 2012 йил 24 май.

Исёнчилар назоратидаги Растон шаҳрининг ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилиши, 2012 йил 24 май.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан Сурия ҳукуматини оғир қуроллардан фойдаланишни тўхтатишга чақирди.

Бан ва Аннаннинг бу чақириғи Сурия ҳукумати кучлари жума куни Ҳоула шаҳрини тўплардан ўққа тутгани оқибатида 90дан ортиқ одам нобуд бўлганидан кейин эълон қилинди.

БМТ кузатувчилари ҳужум оқибатида ўлганлардан 32 нафари болалар эканини билдирди.

Халқаро ҳамжамият, жумладан, АҚШ, Британия, Франция, Сурия ҳукумати қўшинлари ҳужумини кескин қоралади.

Якшанба куни Кувайт Ташқи ишлар вазири Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши ўтказилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG