Линклар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ТАПОиЧдан олтинчи самолётни қабул қилиб олади


"Ўзбекистон ҳаво йўлларининг" маҳаллий йўналишда учадиган "Ил-114-100" йўловчи самолёти.

"Ўзбекистон ҳаво йўлларининг" маҳаллий йўналишда учадиган "Ил-114-100" йўловчи самолёти.

Жорий йил июн ойида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати Тошкентдаги “Чкалов” номли авиация ишлаб-чиқариш бирлашмасида (ТАПОиЧ) қурилган олтинчи Ил-114-100 русумидаги йўловчи самолётини қабул қилиб олади.

Бу самолёт эскириб қолган Як-40 ва Ан-24 самолётлари ўрнини эгаллаган.

Подробно.уз нашри хабарига кўра, Ил-114-100 самолёти “Rockwell Collins” ширкатининг замонавий электрон ускуналари, “Pratt&Whitney Canada” ширкати ишлаб чиқарган двигател, “Hamilton Sundstrand” ширкатининг ҳаво парраклари ва “Honeywell” компаниясининг самолётни аниқ бошқаришда қўлланиладиган янги ускуналари билан жиҳозланган.

52 нафар йўловчи ташишга мўлжалланган Ил-114-100 самолёти автоматик қўниш системаси билан ҳам жиҳозланган.

Жори йил май ойида “Чкалов” заводи Россиянинг “Волга-Днепр” авиаширкати учун Ил-76ТД-90ВД русумидаги учинчи юк ташувчи самолётни қуриб битказган эди.
XS
SM
MD
LG