Линклар

logo-print
“Ўзнефтмаҳсулот” ҳиссадорлик ширкати 2011 йилни 379 миллиард 443 миллион сўм зарар билан якунлади.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, ширкат 2010 йилни 257,8 миллиард сўм фойда билан тугатган.

2011 йилда “Ўзнефтмаҳсулот”нинг даромади 12,3 фоизга кўпайиб 4 триллион 497 миллиард сўмни, ишлаб чиқариш таннархи эса 4 триллион 140 миллиард сўмни ташкил қилган.

Фарғона ва Бухородаги нефтни қайта ишлаш заводлари, 23та нефт базаси ва 43та филиали, 97та автомобилга ёқилғи қуйиш шахобчаси, 25та газ тўлдириш шахобчаси ҳамда учта автомобилларга газ қуйиш шахобчаси “Ўзнефтмаҳсулот” ширкати таркибига киради.
XS
SM
MD
LG