Линклар

logo-print
Сибирнинг 625 гектар ҳудудида 23та ўрмон ёнғини давом этмоқда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бошқармаси маълумотига кўра, 572 гектар ҳудуддаги еттита ёнғиннинг туташ ҳудудларга ёйилишига йўл қўйилмаган.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, энг катта ёнғин Туванинг 200 гектар майдонда рўй бергани қайд этилган.

Ёнғинга қарши кураш учун 50та техника ва 300га яқин одам жалб қилинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ўрмон ёнғинлари келиб чиқишига кўпинча “аҳоли фаолияти” сабаб бўлади.
XS
SM
MD
LG