Линклар

logo-print

Тошкентда навбатдаги аксилтеррор машқи ўтказилди


Тошкентнинг Шимолий темир йўл вокзали ҳудудида ўтказилган аксил террор машқи, 2012 йил 4 май.

Тошкентнинг Шимолий темир йўл вокзали ҳудудида ўтказилган аксил террор машқи, 2012 йил 4 май.

Uzmetronom мустақил интернет нашри Тошкентда навбатдаги аксилтеррор машқи бўлиб ўтганини хабар қилди.

26 май куни Ҳамза туманида яшовчи одамлар ўнлаб юк машинасида ҳарбийлар олиб кетилаётганини кўрган. Уларнинг айримлари ўқ ўтмайдиган камзулда бўлган.

Озодлик манбасига кўра, шанба куни эски ТошМИ яқинида машиналар қатнови тўхтатиб қўйилган.

Собиқ «Ташсельмаш» бозорчаси яқинида милиция ходимлари ва ўт ўчирувчилар тўпланган.

4 май куни Тошкентнинг Шимолий темир йўл вокзали ҳудудида ҳам аксил террор машқи ўтказилган эди.

Uzmetronom ўз манбасига асосланиб, аксилтеррор машқларининг тез-тез ўтказилишини июн ойи бошида Россия Президенти Владимир Путин ва июл ойи ўртасида АҚШ Конгрессининг 16 аъзосидан иборат делегациянинг Тошкентга келишига тайёргарлик билан изоҳлаган.
XS
SM
MD
LG