Линклар

logo-print
Россия Президенти Владимир Путин Россиянинг "Бурановские бабушки" гуруҳи аъзоларини Боку шаҳрида ўтказилган “Евровидение 2012” қўшиқ танловида иккинчи ўринни эгаллагани билан табриклади.

Путин яқин фурсатда улар яшайдиган қишлоққа боришини айтди.

Энг кексаси 76 ёшда бўлган олти нафар россиялик қишлоқ аёлларидан тузилган "Бурановские бабушки" хор гуруҳи “Евровидение” танловда инглиз ва ўз маҳаллий тилида қўшиқ куйлади.

Танловда швециялик 28 яшар қўшиқчи Лорин энг кўп балл тўплаб биринчи ўринни эгаллади.
XS
SM
MD
LG