Линклар

27 май куни Тбилисида “Грузия орзуси” мухолифат коалицияси томонидан уюштирилган митинг бўлиб ўтди. Расмийлар томонидан рухсат этилган митингда ўн минглаб одам иштирок этгани айтилмоқда.

Аввалроқ Грузия мухолифати лидерлари фаол сайловолди кампаниясини бошлашлари ҳақида билдиргандилар. Улар октябр ойида ўтказилажак парламент сайловларигача мунтазам равишда оммавий норозилик тадбирларини ўтказиб туриш ниятидалар.

Кечаги митингда сўзга чиққан мухолифат лидери, миллиардер Бидзина Иванишвили “ягона, демократик Грузия” учун кураш бошлашини билдирди. Мухолифатчига кўра, бу мақсадни амалга ошириш учун парламент сайловларида ғалаба қилиш орқали мамлакатда ҳокимиятни алмаштириш зарур.
XS
SM
MD
LG