Линклар

logo-print
Якшанба куни Россиянинг Москва ва Петербург шаҳарларида фуқаролик жамияти фаолларининг бир неча акцияси бўлиб ўтди.

Расмийлар сиёсатига норозилик сифатида Москванинг Арбатида ўтказилган “сайр” чоғида 35 киши қўлга олинган. Полиция маълумотларига кўра, уларнинг айримларига нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган.

Петербургда ўтказилган “синов сайри” чоғида эса полиция томонидан 7 фаол ушланган, бироқ улар тез орада қўйиб юборилган.

Расмийлар томонидан турли тўсиқлар қўйилаётганига қарамай, Россия мухолифати норозилик тадбирларини тўхтатмоқчи эмас. Хусусан, бугун мухолифат фаоллари шу йилнинг 12 июн куни Москва марказида ўтказиладиган тадбир учун шаҳар мэриясига ариза бермоқчи.
XS
SM
MD
LG