Линклар

Туркманистон президенти Ўзбекистонга янги элчи тайинлади


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов Шири Шириевни Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Маълумотларга кўра, Шири Шириев бунгача Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Ўрта Шарқ мамлакатлари бўлимида маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Қурбонқули Бердимуҳаммедов Султон Пирмуҳаммедовни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод қилганди. Пирмуҳаммедов мазкур лавозимда 16 йил ишлаган.
XS
SM
MD
LG