Линклар

logo-print

Ўзбекистон ўқув юртларида уяли телефондан фойдаланиш чеклаб қўйилди


Ўзбекистондаги мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида уяли телефондан фойдаланишга нисбатан чеклов жорий қилинди.

Ҳукуматнинг ўтган ҳафтадан эътиборан кучга кирган бу борадаги қарори “ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида” амалга оширилаётгани айтилмоқда.

Мазкур қарорга мувофиқ, уяли телефон эгаси ўқув юртига киришда унинг овозини ўчирибгина қўймай, балки сумкасига солиб ҳам қўйиши керак. Уяли телефонни чўнтакда олиб юриш ёки бўйинга тақиб юриш қатъиян маън қилинади. Шунингдек, қарорда ўқув юртида содир бўлган нохуш воқеаларни телефонда суратга олиш ва уларни атрофдагиларга намойиш қилиш орқали ўқув юрти обрўсига путур етказиш тақиқланиши айтилган.

Уяли телефондан ўта зарур бўлган пайтда ота-она, яқинлар ёки ўқув юрти раҳбарлари ва ходимлари билан алоқа қилиш мақсадидагина фойдаланиш мумкин, аммо фавқулодда ҳолатлар содир бўлган пайтда бу қоидаларга амал қилинмайди.

Ҳукумат чекловлари ўқувчи ва талабалар билан бир қаторда ўқитувчилар учун ҳам тегишлидир.

Қарорда уяли алоқадан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чоралари кўзда тутилиши қайд этилган.
XS
SM
MD
LG