Линклар

logo-print

Тибетда икки роҳиб ўзига ўт қўйди


Тибетлик роҳибларнинг аксарияти расмий Пекин сиёсатидан норози экани айтилади.

Тибетлик роҳибларнинг аксарияти расмий Пекин сиёсатидан норози экани айтилади.

Хитойнинг Тибет мухтор ўлкасидаги Лҳаса шаҳрида икки буддавий роҳиб расмий Пекиннинг Тибетга нисбатан сиёсатига қарши норозилик ўлароқ ўзини ёқиб юборди.

“Эркин Осиё” радиосининг хабар қилишича, роҳиблар ўзларини буддавийларнинг машҳур Жўканг ибодатхонаси олдида ёқиб юборганлар. Бу ерда одатда Лҳасага келган чет эллик меҳмонлар кўп бўлади.

Роҳиблар ўзига ўт қўйганидан бир неча дақиқа ўтиб, полициячилар оловни ўчиришга муваффақ бўлганлар ва ўзига ўт қўювчиларни олиб кетганлар. Гувоҳларга кўра, роҳибларнинг аҳволи оғир бўлган ва улар жон таслим қилган бўлишлари ҳам мумкин.
XS
SM
MD
LG