Линклар

logo-print
Тошкентдаги InterContinental меҳмонхонаси бошқарувчилари мамлакатни тарк этишга қарор қилди.

Шу боис меҳмонхона номи 28 майдан эътиборан ўзгарди ва вақтинча "Hotel Inn Intercontinental Tashkent"га айланди.

Эндиликда тўлиғича Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазирлигига қарашли бўлган меҳмонхонани келажакда ким бошқариши ва қанақа ном берилиши ҳозирча мавҳум.

1997 йилда очилган InterContinental Ўзбекистондаги ягона беш юлдузли меҳмонхонадир.

InterContinental гуруҳи жаҳоннинг юздан ортиқ мамлакатида 4200 дан кўп меҳмонхонасига эга.

Crowne Plaza, Hotel Indigo, Holiday Inn, Holiday Inn Express, Staybridge Suites, Candlewood Suites каби брэндлар ҳам айни гуруҳга оид.
XS
SM
MD
LG