Линклар

logo-print
Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов нефт ва газ вазирини лавозимидан бўшатди.

Мамлакат расмий матбуоти Байрамгелди Недиров иш фаолиятидаги камчилик ва нуқсонлар сабаб лавозимидан олингани ҳақда хабар қилди.

Недировнинг бўшатилиши Туркманистон Покистон ҳамда Ҳиндистон билан Афғонистон орқали ўтувчи янги қувур қурилиши борасида шартномани имзолаганидан икки кун ўтиб содир бўлди.

Байрамгелди Недиров 2008 йилнинг август ойидан Туркманистон нефт ва газ вазири лавозимида бўлиб келаётган эди.

Уни ўрнига Туркмангаз раҳбари муовини лавозимида ишлаб келган Қақагелди Абдиллаев вазир этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG