Линклар

Австриялик кинорежиссёр Михаэл Ҳанекенинг “Муҳаббат” номли киноасари Канн фестивалининг бош мукофотига сазовор бўлди.

Кекса эр-хотин ҳаётининг сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу филм фестивал жюри ҳайъати томонидан бир овоздан “Олтин палма бошоғи“ мукофотига лойиқ деб топилди.

Австралиялик режиссер “Олтин палма бошоғи” мукофотини иккинчи бор оляпти. 2009 йилда унинг биринчи жаҳон уруши арафасидаги Германия тасвирланган оқ-қора филми ҳам Канн фестивали бош совринга муносиб топилган эди.

Канн фестивалнинг иккинчи мукофоти - Гран-при соври “Реалити-шоу” номли сатирик комедия фильми учун итальян режиссёри Маттео Гарронга берилди.

Энг яхши эркак роли учун мукофот Томас Винтербергнинг “Ов” фильмида бош ролни ижро этган даниялик Мадс Миккелсенга топширилди.

Кристиан Мунджунинг “Адирлар ортида” асарида бош ролларни ижро этган руминиялик Космина Стратан ва Кристина Флутурга эса энг яхши актриса унвони насиб этди.
XS
SM
MD
LG