Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:59

Жаҳон бозорида зайтун ёғининг нархи тушди


Жаҳон бозорида зайтун ёғи нархи кескин тушди. Бу сўнгги ўн йилликдаги рекорд тушишдир.

2005 йилдагига қараганда зайтун ёғининг нархи икки баравар арзонлаган. Етти йил аввал бир тонна зайтун ёғининг нархи 6000 АҚШ долларини ташкил этган бўлса ҳозир 2900 доллардан сотилмоқда.

Мазкур хол зайтун ёғи экспорт қилувчи Жанубий Европа мамлакатлари Испания,Италия,Франция иқтисодларини хавф остига қўйган.

Европа бозорида молиявий бўхрон фонида зайтун ёғига талаб камайган, таклиф ортган. Европанинг зайтун ёғи экспорт қилувчи етакчи давлати Испания бу йил 1.1 миллион тонна ҳосил олиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG