Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:23

Уилям Ҳейг Россия ҳукуматини Сурияга босим ўтказишга чақирди


Душанба куни Москвага сафар қилган Британия ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг Россия ҳукуматидан Сурияга таъсир ўтказиш ва БМТ махсус элчиси Кофи Аннаннинг тинчлик режасини бажарилишини талаб қилишни сўраган.

Ҳейг Сурия масаласида Москва ва Британия қарашлари фарқланса-да, Россия расмий Дамашққа босим ўтказа олади, деган фикрда.

Ўтган ҳафтада Ҳула шаҳрида камида 108 киши, жумладан 34 бола ўлдирилган.

Ғарб мамлакатлари Суриянинг Ҳула шаҳридаги қирғинни қоралаб чиқишган.
XS
SM
MD
LG