Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:19

Али Ларижоний Эрон парламенти раислигига тасдиқланди


Эрон парламенти раислигига мамлакат президенти Маҳмуд Аҳмадинажоднинг ашаддий танқидчиларидани бири Али Ларижоний номзоди тасдиқланган.

55 яшар Ларижоний Оятулло Али Ҳуманаийнинг яқин сафдошларидан биридир.

Янги таркибдаги Эрон парламентида ҳам Аҳмадинажод махолифлари кўпчиликни ташкил қилади.

Ларижоний 290 ўринли парламент депутатларидан 237 тасининг овозини олган эди.

Ўтган йили Али Ларижоний президент Маҳмуд Аҳмадинажот билан келишмовчилик сабабли Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси лавозимини тарк этганди.
XS
SM
MD
LG