Линклар

Россия мухолифати 12 июн куни Москвада “Миллионлар марши-2” деб номланган норозилик юришини ўтказиш учун ҳокимиятга ариза топширди.

Тадбир ташкилотчилари бу сафар Белорус вокзалидан Боровицкий майдонига юришни мўлжалламоқда.

Мухолифат юришида 50 миллион киши қатнашиши айтилмоқда.

Ҳукумат сиёсатига норозилик сифатида Москванинг Арбатида ўтказилган “сайр” чоғида 35 киши қўлга олинди, айрим намойишчиларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Ўтган ой Петербургда ўтказилган “синов сайри” чоғида полиция томонидан 7 фаол ушланган, бироқ улар тез орада қўйиб юборилган эди.
XS
SM
MD
LG