Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:48

Поп суди Тожикистон фуқаросини 6 йилга қамади


Наманган вилояти Поп туман суди тожикистонлик овчини чегарани ноқонуний тарзда бузиб ўтганлик ва ўз уйида ноқонуний равишда ов милтиғи сақлаганликда айблаб¸ унга 6 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Тожикистоннинг Ашт туманида яшаб келган Ҳамзаали Хидиров бундан олти ой аввал чегарани ноқонуний бузганликда гумонланиб, Ўзбекистон хавфсизлик ходимлари томонидан ушлаб кетилган.

Наманган вилоятининг Поп туман судида бўлиб ўтган маҳкама жараёнида қатнашган маҳкумнинг акаси Иқбол Нуриддиновга кўра, туман суди Ҳамзаали Хидировни давлат чегарасини ноқонуний бузганликда айбдор деб топган ва 6 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Ўтган йилнинг 23 декабрида Ашт туманининг Сарвақи қишлоғидаги Ҳамзаали Хидировга тегишли уй Ўзбекистон хавфсизлик ходимлари томонидан тинтув қилинган. Тинтув чоғида Хидировлар уйидан битта ов милтиғи топилиб мусодара қилинган, ўшандан кейин Хидиров ҳибсга олиниб, Ўзбекистон ҳудудига олиб кетилган.

Хидиров уйидан топилган милтиқнинг асли ўзбекистонлик дўсти Баротали исмли шахсга тегишли экани айтилган эди.

28 май куни Озодлик мухбири суҳбатлашган Иқбол Нуриддинов укаси билан бирга қамоққа олинган Бароталининг озодликдан маҳрум қилинган-қилинмагани ўзи учун номаълум эканини айтди.

Тожикистоннинг анклав Сарвақи қишлоғи Наманган вилоятига қарашли Поп туманининг қоқ ўртасида жойлашган. Бу ҳудудда эса¸ икки давлат сарҳадини белгиловчи чегара чизиқларининг аниқ демаркация қилинмани айтилади.

Тожикистон Сўғд вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шариф Назаров ўз идораси шу йил бошида Ўзбекистон томонига расман мурожаат қилиб, Ҳамзаали Хидировнинг озод қилинишини сўраганини билдирди.

“Бироқ, дейди Назаров, нариги томон Тожикистон сўровини жавобсиз қолдирди”.

Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларининг чегарани ноқонуний бузганликда айбланиб, қамоққа ташланиши ҳар икки қўғни мамлакатда тез-тез кузатилиб турилади.

Баъзи ҳолларда шундай айблов билан қўлга олинган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларга дастлабки тергов чоғида у ёки бу мамлакат фойдасига жосуслик қилганлик айби ҳам юклатилаётгани тез-тез кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG