Линклар

Дамашққа сафар қилаётган БМТ махсус вакили Кофи Аннан Сурия раҳбари Башар ал Ассадни мамлакатдаги бўхронни бартараф этиш учун жиддий ҳаракатлар қилишга чақирди.

Сафар давомида жаноб Аннан Сурия раҳбари Ассад билан учрашиши кутиляпти.

БМТ собиқ бош котиби ўз сафари арафасида Дамашқда Сурия раҳбарияти билан "ўта жиддий ва самимий" сўзлашув ўтказиш ниятида эканини айтган.

Аннан, шунингдек, Суриянинг Ҳоула шаҳридаги қирғиндан даҳшатга тушганини ҳам баён қилган.

Ўтган ҳафтада Ҳула шаҳрида камида 108 киши, жумладан 34 бола ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG