Линклар

Мисрда Аҳмад Шафиқ сайловолди штабига ўт қўйилди


Миср президентлигига номзод Аҳмад Шафиқ.

Миср президентлигига номзод Аҳмад Шафиқ.

Миср пойтахти Қоҳирада бир гуруҳ намойишчилар президентликка номзод Аҳмад Шафиқнинг сайловолди штаби биносини талон-тарож этишди ва унга ўт қўйишди.

Воқеада жабр кўрганлар ҳақида хабарлар йўқ.

Воқеа душанба куни Миср марказий сайлов комиссияси Аҳмад Шафиқни президентлик лавозими учун курашда иккинчи босқичга ўтгани ҳақида қилган эълондан бир неча соат ўтиб рўй берган.

Шафиқ 16-17 июн кунлари ўтадиган президентлик сайловининг иккинчи босқичида "Мусулмон биродарлиги" ҳаракатидан номзод Мухаммад Мурсий билан беллашади.

Собиқ президент Ҳусни Муборак даврида Бош вазир лавозимини эгаллаб келган Аҳмад Шафиқнинг иккинчи босқичга чиқиши Қоҳира ва Александрия шаҳарларида юзлаган сайловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Ҳусни Муборак 2011 йилнинг феврал ойида ҳокимиятдан қувилган эди.
XS
SM
MD
LG