Линклар

logo-print
Россиянинг Касперский антивирус ишлаб чиқарувчи ширкати Эрон ва Яқин Шарқ давлатларидаги компютерларни заҳарлаган кучли вирусни топганини эълон қилди.

Ширкат вакилларига кўра, “Аланга” номини олган ушбу вирус 2010 йилда Эрон ядровий дастурига ҳужум қилган Stuxnet вируси муаллифлари тарафидан ишлаб чиқилган бўлиши мумкин.

Эрон ҳукумати Stuxnet зарарли дастурини ишлаб чиқишда АҚШ ва Исроилни айблаган эди.

“Аланга” вирусини Stuxnet вирусидан 20 маротаба мураккаброқлигини айтган Касперский мутахассислари уни 5 йилдан бери компютерларни заҳарлаб келган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Эрон ҳукумати янги вирусни яқинда мамлакатдаги компютерларга нисбатан уюштирилган ва маълумотлар йўқолишига сабаб бўлган йирик ҳужумда ишлатилганини тахмин қилмоқда.

Касперский ширкати “Аланга” вирусини топишга ёрдам берган текширувни БМТ буюртмаси асосида ўтказди.
XS
SM
MD
LG