Линклар

Душанба куни Афғонистонда НАТОнинг яна уч нафар ҳарбийси ҳалок бўлди.

АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларига кўра, икки ҳарбий шарқий Афғонистонда вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлган.

Учинчи ҳарбий эса мамлакат жанубида жанггарилар тарафидан уюштирилган ҳужум оқибатида ўлган.

Ҳалок бўлган аскарларнинг фуқаролиги очиқлангани йўқ.

Шундай қилиб, сўнгги уч кун ичида ҳалок бўлган НАТО ҳарбийлари сони ўн нафарга етган.

Афғонистон шарқида яна бир НАТО вертолёти қулагани, бироқ ҳалок бўлганлар йўқлиги ҳақида айтилмоқда.

Толибон ҳаракати коалиция кучларининг икки вертолётини уриб туширганлиги ҳақида хабар тарқатди. Бироқ НАТО вакиллари вертолётлар қулашига ҳужумлар сабаб бўлмаганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG