Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3 июн куни Эрон миллий терма жамоаси билан ўйини учун чипталар сотувга чиқарилди.

Эрон жамоасига қарши учрашув 2014 йили Бразилияда ўтадиган Жаҳон Чемпионатининг тўртинчи саралаш босқичи ўйинлари доирасида ўтади.

Ўзбекистон Футбол Федерациясига кўра, чипталар нархи секторига қараб 7000, 10000, 15000 ва 25000 сўм қилиб белгиланган.

Учрашув 3 июн куни “Жар” стадионида соат 19:00 да бошланади. Чипталар “Жар” стадиони кассаларида сотилмоқда.
XS
SM
MD
LG