Линклар

Мадҳия айтмаган футболчи терма жамоадан ҳайдалди


Ляич Испания терма жамоасига қарши ўйин олдидан Сербия мадҳияси ижро этилган вақтда бошини эгиб турди.

Ляич Испания терма жамоасига қарши ўйин олдидан Сербия мадҳияси ижро этилган вақтда бошини эгиб турди.

Сербия футбол терма жамоаси мураббийси Синица Михайлович ярим ҳимоячи Адем Ляични терма жамоадан ҳайдади.

Бунга ўйинчининг Испания терма жамоасига қарши ўтган ўртоқлик учрашуви олдидан Сербия давлат мадҳиясини ижро этишдан бош тортгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Италиянинг “Фиорентина” клубида фаолият кўрсатувчи Ляич Сербия мадҳиясини “шахсий сабаблар” туфайли ижро этмаслигини айтган.

21 ёшли Адем Ляич аҳолисининг кўпчилигини православ насронийлар ташкил қилган Сербиянинг мусулмон озчилиги вакилидир.

Серб аскарлари 1995 йили Босния ва Герцеговинадаги Сребреница шаҳрида Босния мусулмонларини оммавий қатл этишда иштирок этганликда айблаб келинади.
XS
SM
MD
LG