Линклар

Россия президенти Ўзбекистонга келади


Ўзбекистон Путин ташриф буюрган иккинчи хорижий мамлакат бўлади.

Ўзбекистон Путин ташриф буюрган иккинчи хорижий мамлакат бўлади.

Россия президенти матбуот хизмати Владимир Путин 4 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таклифига биноат Ўзбекистонга расмий ташриф буюришини маълум қилди.

Прездентликка янгитдан сайланган Путин биринчи хориж сафарини 31 май куни Беларусга қилади. Ўзбекистон эса Путин ташриф буюрган иккинчи хорижий мамлакат бўлади.

Россия раҳбари Ўзбекистондан кейин Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Цзинтаонинг таклифига кўра, 5-6 кунлари Хитойга давлат ташрифи билан боради.

Пекинда Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Владимир Путин Хитойдан қайтаётиб, 7 июн куни Қозоғистонда тўхтайди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистондан ташқари Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG