Линклар

Москва полицияси "Эхо Москвы" радиостанциясининг етакчи журналистларидан бири Сергей Асланянга қарши ҳужум уюштирилгани бўйича жиноий иш очди.

Сешанбага ўтар кечаси пичоқ зарбидан жароҳат олган Асланян касалхонага олиб борилган.

Шифокорлар ҳозир унинг ҳаёти хавф остида эмаслигини маълум қилди.

Асланяннинг полиция ходимларига айтишича, унга қўнғироқ қилиб кўчага чиқишни сўрашган.

Кўчада ҳеч кимни учратмаган журналист уйига қайтаётган пайда подездда номаълум шахс унга пичоқ билан ташланган.

Ҳужум Асланяннинг журналистик фаолияти билан боғлиқ эканини тахмин қилмоқда.

Сергей Асланян “Маяк” радиостанцияси билан ҳам ҳамкор бўлган.
XS
SM
MD
LG