Линклар

Кофи Аннан Сурия президенти билан учрашди


БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан.

БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан.

Сурия Президенти Бараш Ал-Ассад Дамашқда БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан билан музокара ўтказди.

Учрашув 25 май куни Ҳаула шаҳрида 108 тинч фуқаро, асосан болалар ва аёллар ўлдирилганидан кейин бўлиб ўтди.

Душанба куни Аннан Ҳаула қатълиоми учун масъул бўлган шахслар жавобгарликка тортилиши кераклигини баён қилган эди.

БМТ-Араб Лигаси вакили Суриядаги зўравонликларга барҳам бериш учун “қўлида қуроли бор ҳар бир шахсни” олти банддан иборат бўлган тинчлик дастурига риоя қилишга чақирди.

Айни пайтда, БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия ҳукумати кучлари Ҳаула шаҳрида исёнчиларга қарши оғир қуроллар ва танклардан фойдаланганини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG