Линклар

logo-print

Италияда рўй берган кучли зилзилада ўндан ортиқ одам нобуд бўлди


Зилзиладан зарар кўрган Мирандола шаҳридаги черков, 2012 йил 29 май.

Зилзиладан зарар кўрган Мирандола шаҳридаги черков, 2012 йил 29 май.

Италия шимолида 5,8 балл магнитудали ер силкиниши рўй бергани оқибатида 15га яқин одам нобуд бўлгани хабар қилинди.

Фуқароларни ҳимоя қилиш агентлиги яна тўрт ёки беш киши бедарак йўқолганини билдирди.

Табиий офат қурбонларининг ҳаммаси Эмилиа вилоятининг Модена минтақасида яшовчи одамлар бўлган.

20 май куни айни минтақада жойлашган Болония шаҳри яқинида 6 баллик ер силкиниши рўй берган.

Табиий офат пайтида 7 киши ўлган, бир неча бино қулаган. Етти минг одам уйларидан ташқарига қочиб чиққан.

Жорий йил январ ойи охирида Италияда рўй берган 5,3 магнитудали ер силкиниши натижасида талафот кўрилмаган.

Бироқ 2009 йил 6 апрел куни Италия марказида жойлашган Л'Аквила вилоятида содир бўлган 6,3 балли зилзила натижасида 300 зиёд одам ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG