Линклар

logo-print

Қирғиз чегарачилари Ўзбекистонда ушланган фуқарони озод қилишга уринмоқда


Вечерний Бишкек нашри Қирғизистон чегара хизмати Ўзбекистон чегарачилари қўлга олган Қирғизистон фуқаросини озод қилиш бўйича чоралар кўраётганини хабар қилди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари маълумотига кўра, Қирғизистон фуқароси Ўзбекистон ҳудудида қўлга олинган.

Унинг ёнидан карабин милтиғи, ўқлар ва айиқ терилари топилган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизмати расмийлари ўртасидаги музокара чоғида 17 май куни қўлга олинган шахсни Қирғизистонга топшириш муҳокама қилинган.

Вечерний Бишкек бу масала Ўзбекистон чегарачилари томонидан олиб борилаётган текширувдан сўнг ҳал бўлишини билдирди.
XS
SM
MD
LG