Линклар

logo-print
Қозоғистон шимолидаги Бестобе шаҳарчасида олтин кони ишчилари маошлар оширилишини талаб қилиб иш ташлади.

Акмола вилояти маркази Степногорск шаҳри ҳокими Андрей Никишов 29 май куни “Қозоқолтин” ширкати раҳбарлари кон ишчилари маошини 30-35 фоизга кўпайтиришга рози бўлганини билдирди.

“Қозоқолтин” ширкатининг матбуот котибининг Озодликка айтишича, келишувга эришилганидан сўнг ишчилар иш жойларига қайтган.

Шу ой бошида Қозоғистондаги мис ишлаб чиқарувчи энг йирик “Қозоқмис” ширкати ишчилари икки кун давом этган иш ташлаш акциясидан сўнг ўз ойлик маошлари икки баробарга оширишга муваффақ бўлганди.
XS
SM
MD
LG