Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:15

Темиртовда 2 яшар бола қудуққа тушиб нобуд бўлди


Егор тушиб кетган қудуқ олдига темиртовликлар ўйинчоқ ва гуллар олиб келишмоқда.
Егор тушиб кетган қудуқ олдига темиртовликлар ўйинчоқ ва гуллар олиб келишмоқда.

Қозоғистоннинг Темиртов шаҳрида ўтган ҳафта икки яшар бола канализация қудуғига тушиб кетиб нобуд бўлди. 28 май куни Егор Хмил исмли болакайни дафн қилиш маросими темиртовликларнинг норозилик акциясига айланиб кетди. Шаҳар маъмуриятидан қудуқларни ёпиш талаби билан Остонада ҳам намойиш ўтказилди. Прокуратура ёш бола ўлими юзасидан жиноят иши очди.

Душанба куни Темиртов шаҳрида канализация қудуғига тушиб кетиб, нобуд бўлган икки яшар Егор дафн этилди. Бу ҳодиса 24 май куни Егор Хмил онаси билан кечки сайрга чиққан пайтда рўй берди. Онасининг Егорни қудуқдан чиқариб олиш уринишлари бесамар бўлди, болакай канализация қувурларидан оқиб кетди. Унинг жасади орадан уч кун ўтиб топилди.

Дафн маросимига келган минглаб темиртовликлар шаҳар маъмуриятидан қудуқларни қопқоқлаб қўйишни талаб қилиб бир соатлик норозилик намойиши ўтказди.

Дафн маросимида қатнашган шаҳарликлар расмийлардан қудуқлар қопоқларини ўғирлаганларни жавобгарликка тортиш, шунингдек, “металлолом қабул қилиш пунктлари темир қопқоқларни сотиб олаётгани” юзасидан текширув ўтказишни талаб қилди.

Нобуд бўлган бола қариндошларидан бири Озодлик мухбири билан суҳбатда Егорнинг ўлимига шаҳар маъмурияти масъулдир, дея таъкидлади.

— Егорнинг ўлими учун шаҳар маъмурияти жавобгар, деб ҳисоблаймиз. Чунки шаҳар расмийлари бир неча йилдан бери қудуқ қопқоқларини сотиб олаётган металлолом пунктларини ёпиш уддасидан чиқа олмаяпти. Бундан ташқари шаҳардаги қудуқлар учун жавоб берадиган “Оқжетпес” коммунал хизмати масъулияти ҳам бор, дейди Егорнинг қариндошларидан бири.

Рўй берган фожиа жаоатчиликнинг кексин эътирозига сабаб бўлди. Шаҳардаги қудуқлар қопқоқсиз бўлишидан ташқари, Темиртов фавқулодда вазиятлар хизматида болакайни қутқариш учун керакли ускуналарнинг йўқлиги кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Жасадни топиш учун қўшни Усть-Каменогорск шаҳридан ғаввосларни чақиртиришга тўғри келди.

Икки яшар боланинг нобуд бўлганига қарши норозилик акцияси душанба куни пойтахт Остонада ҳам ўтказилди.

Егор тушиб кетган қудуқ олдига темиртовликлар ўйинчоқ ва гуллар олиб келишмоқда.

Шаҳар ҳокимияти қудуқлар қопқоқлари ўғирлаб кетилаётгани билан боғлиқ вазият юзасидан чоралар кўрилишини ваъда қилди. Расмийлар ота-оналар масъулиятлироқ бўлишларини ҳам эслатишди.

28 май куни икки яшар Егор Хмил ўлими юзасидан жиноят иши очилди.

- Ҳозирча бола ўлими факти бўйича иш очилди. Дастлабки тергов давомида шаҳардаги қудуқлар, жумладан, уларнинг оғизлари очиқ қолаётгани учун масъул шахслар аниқланади. Яъни бу шунчаки оддий ишчилар эмас, “Оқжетпес” корхонаси бошқарувидаги ходимлар бўлади, деди Темиртов шаҳар прокурори ўринбосари Нуржон Суригалиев.
XS
SM
MD
LG