Линклар

Франция президенти Франсуа Олланд сешанба куни қилган чиқишида Суриядаги бўҳронни тўхтатиш учун ҳарбий аралашув мумкинлигини айтиб ўтди.

- Ҳарбий интервенция фақатгина БМТ Хавфсизлик кенгаши ечимидан сўнггина амалга оширилиши керак, - деди Олланд.

Франция президентининг мамлакат телеканалида қилган чиқиши 25 май куни Суриянинг Ҳула қишлоғида кўпчилиги аёллар ва ёш болаларни ташкил қилган 108 кишининг ўлимига олиб келган ҳужумлар ортидан ташкил қилинди.

АҚШ ҳукумати эса айни дамда Сурияга нисбатан ҳарбий чоралар кўриш у ердаги нотинч вазиятни янада кескинлаштириши мумкинлигини айтмоқда.

Куни кеча Британия, АҚШ, Германия, Испания, Италия, Канада, Франция ва Австралия ҳукуматлари ўз пойтахтларидан Сурия элчиларини чиқариб юборгани ҳақида маълумот беришди.
XS
SM
MD
LG